МУЗЕЙ ЖАМОАСИНИНГ ИЛМИЙ ЮТУҒИ


МУЗЕЙ ЖАМОАСИНИНГ ИЛМИЙ ЮТУҒИ


Дунё хазиналарини тўлдириб турган минг-минглаб қадимги ёзма ёдгорликлар ҳар бир халқнинг ўтмиш маданиятини ўзида акс эттиради. Уларда халқнинг бой маънавий ва маданий мероси, қадим урф-одати, эътиқоди билан боғлиқ кўплаб маълумотлар жамланган. Ота-боболаримиз қолдирган бой маданий меросни ўрганиш, уни келажак авлодларга етказиш нафақат юртимизда, балки дунё олимлари олдидаги муҳим масала бўлиб қолмоқда. Юртбошимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ёзма ёдгорликларимизни ўрганишнинг янги босқичи шаклланмоқда. Қарорда белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг турли ташкилотларида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларнинг сақланиш ва таъмирланиш ҳолатини мониторинг қилиш ва уларнинг электрон базасини яратиш” бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради. 
ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи қўлёзмалар фондида ҳам кўплаб ноёб қўлёзма ва тошбосма (литографик) асарлар сақланади.  
2018-2020 йиллар учун мўлжалланган ПЗ-20170920167  “Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида сақланаётган тошбосма асарларнинг электрон каталогини яратиш ва нашрга тайёрлаш” номли амалий лойиҳа доирасида мингга яқин тошбосма асарлар устида изланишлар олиб борилди. Улар турли  мавзуларга оид асарлар бўлиб, тили ва мавзуси бўйича тенг миқдорда саралаб олинди. 
Профессор С.Ҳасанов ва филология фанлари доктори Ш. Ҳасанова раҳбарлигидаги олимлар гуруҳининг уч йиллик изланишлари натижасида арабий, форсий, туркий тилдаги тошбосма асарларнинг каталоги нашрга тайёрланди ва “Фан” нашриёти томонидан чоп қилинди.
Каталогдан музей қўлёзмалари фондида сақланаётган 500 та тошбосма асарнинг илмий тавсифи ўрин олган. Арабий, форсий, туркий тилдаги асарлар асосан адабиёт, тарих, тилшунослик, тиббиёт,  тафсир ва ҳадис илми, мантиқ ва калом илми, ақоид, фиқҳ, наҳв ва сарф илмлари ва бошқа соҳаларга тааллуқли. 
Каталог адабиётшунос, шарқшунос, манбашунос, матншунос мутахассислар  ҳамда ватанимиз қўлёзма фондларида сақланаётган ёзма ёдгорликлар билан қизиқувчилар учун мўлжалланган.

2017-2021 Harakatlar strategiysi


March 2017
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun

Date picked: