"Девону луғоти-т-турк" - туркий халқларнинг ноёб ёзма ёдгорлиги" мавзусидаги халқаро илмий анжуман




Жаҳон тамаддуни тарихида кўплаб нодир ва бебаҳо ёдгорликлар борки, улар нафақат бир миллат, балки бутун инсоният учун ҳам беқиёс маърифий ва маданий аҳамият касб этади. Ана шундай ноёб ёдгорликлардан бири XI асрда яратилган – Маҳмуд Кошғарий қаламига мансуб “Девону луғоти-т-турк” (“Туркий сўзлар тўплами”) асаридир. Ушбу асарнинг яратилганига милодий йил ҳисобида 950 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида “Девону луғотит-турк” – туркий халқларнинг ноёб ёзма ёдгорлиги” мавзусида Халқаро анджуман ўтказилди. Анжуманда кўрилганилмий масалалар мазкур мумтоз битикни турлича аспектларда ўрганишга ва шулар асосида илмий тадқиқлар қилишга қаратилган. Мақсад – “Девону луғоти-т-турк” нафақат ўз яратилган даврига доир туркий сўзларнинг луғати, балки ўз даврининг муҳташам илмий ва адабий обидаси эканлигини яна бир карра кўрсатиш, илмий жиҳатдан асослашдир. Анжуман ишида қирқдан ортиқ маърузалар қилинди. Унда академик Тўра Мирзаев, Иброҳим Йўлдошев, Жаббор Эшонқулов, Ҳамидулла Болтабоев, Боқижон Тўхиев, Насимхон Раҳмонов, Қосимжон Содиқов, Бердақ Юсуф, Буробия Ражабова, Жўра Худойбердиев каби ўзбекистонлик олимлар билан билан бир қаторда Истанбул Мармара универвеситети профессори Мустафо Качалин, афғонистонлик Муҳаммад Ҳалим Ёрқин, Истунбул университетидан Эмек Ушенмез, тожикистонлик Нурулло Муродий, хитойлик тадқиқотчи Данг Ши, Озарбойжондан Пўлат Зейналов каби олимларҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди. Бундай илмий изланишлар орасида ўзбекистонлик ёш олим ва тадқиқотчилар ҳам 20 дан ортиқ маърузалар билан қатнашди. Улар ҳам ушбу асарни устоз олимлар қатори ҳам лингвистик, ҳам адабий, ҳам тарихий ва маданий ареал бўйича қиёсан ўрганишга киришганлар. Таъкидлаш зарурки, анжуман материаллари турли мавзуларда бўлиши билан бирга турли хил савиядадир. Ҳар бир тадқиқотчи “Девон”га ўз ўз илмий нуқтаи назари ва мавзуий йўналиши бўйича ёндашган. Шунинг учун уларнинг савиясини ҳам бирдек деб бўлмайди. Бироқ бунга қарамай, ушбу илмий анжуман “Девону луғоти-т-турк” асарини ўрганиш бўйича янги уфқларни кўрсатувчи ва келгусидаги тадқиқотлар учун муносиб илмий манба бўлиб қолади.

2017-2021 Harakatlar strategiysi


March 2017
Mon Tue Wed Thu Fri Sat Sun

Date picked: